Кеча ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 48 жамоа иштирокидаги турнир жадвалини, чемпионатнинг очилиш ва финал ўйинлари ташкил этиладиган шаҳарлар номини эълон қилди.
Унга кўра, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган чемпионатнинг илк ўйини 2026 йилнинг 11 июнида Мексика пойтахтидаги “Аzteka” стадионида ўтказилади.
87 минг 523 нафар мухлисга мўлжалланган мазкур стадионда 1970 ва 1986 йилги жаҳон биринчиликлари ҳамда 1968 йилги Олимпия ўйинлари футбол мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтган.
Жаҳон чемпионатининг финал ўйини эса 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги «MetLife Stadium» стадионида ташкил этилади. Ушбу стадион ўз бағрига 83 минг мухлисни сиғдира олади.
Т.Рўзиев, ЎзА