ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.
Катталар ўртасида ўтказилаётган нуфузли турнирда Осиёнинг 34 мамлакатидан 250 нафарга яқин энг кучли оғир атлетикачи жам бўлган.
Бугун – Осиё чемпионатининг 2-кунги баҳсларида Жамила Панфилова (49 кг.), Адҳамжон Эргашев (61 кг.) ва Нигора Абдуллаева (55 кг.) лар маҳоратини намоён этди. Фақат Нигорагина муваффақият қозонди. Қолган икки нафар иштирокчимиздан омад юз ўгирди.
Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 86 кг., силтаб кўтаришда эса 106 кг. ва умумий ҳисобда 192 кг. натижа кўрсатиб, муваффақиятга эришди: Осиё чемпионатининг бронза медали соҳибасига айланди.
Осиё чемпионати 10 февралга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА