Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) фигурали учиш бўйича дунёнинг энг кучли спортчиларидан бири сифатида эътироф этилган Камила Валиева иши бўйича Спорт арбитраж суди (CAS) томонидан қўйилган дисквалификацияни тасдиқлади.
ISU баёнотига кўра, Жаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) Валиева учун 2021 йил 25 декабрь, яъни тақиқланган моддадан фойдаланишни аниқловчи синов ўтказилган кундан бошлаб тўрт йиллик ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгилади. Агар россиялик спортчи 30 кун ичида апелляция тақдим этмаса, санкция 2025 йил 24 декабргача амал қилади. Демак, энди айни муддатгача ўтказиладиган мусобақаларда Валиева иштирок этмайди, унинг ўтган давр мобайнидаги халқаро турнирларда қўлга киритган натижалари эса бекор қилинади. Бу чора, жумладан, 2023 йилда ўтказилган жаҳон ва Европа чемпионати, 2022 йилги қишки Олимпия ўйинлари каби йирик анжуманларга ҳам тегишли.
Бундай вазият юзага келиши фигурали учиш бўйича жаҳон рейтингида АҚШ ва Япония етакчиликка кўтарилишига йўл очади.
Т. Рўзиев,
ЎзА