Баҳрайннинг Манама шаҳри мезбонлик қилган қиличбозлик бўйича жаҳон кубогининг сабля йўналишида жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Қувонарлиси ушбу йўналишда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси – Наргиза Жаксибаева, Гулистан Пердибаева, Фернанда Эррера ва Самира Шокирова барча рақибларини енгиб, олтин медаль билан биргаликда жаҳон кубогини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, яккалик беллашувларида Осиё ўйинлари ғолиби Гулистан Пердибаева олтин, Фернанда Эррера бронза медалига эга чиққан эди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА