АҚШ Президенти Жо Байден Марказий Осиёнинг беш республикаси етакчиларига хавфсизлик соҳаси, хусусан, терроризмга қарши курашда ҳамкорликни давом эттиришга ваъда берди. Бу ҳақда Оқ уй Қўшма Штатлар ва Марказий Осиё раҳбарлари йиғилишидан кейин тарқатган баёнотда айтилади.

– Президент Байден ўз ҳамкасбларига минтақавий хавфсизлик таҳдидига қарши кураш учун миннатдорлик билдирди ҳамда чегара назорати, терроризм билан кураш ва ҳуқуқ идоралари ўртасида ҳамкорликни давом эттиришни зиммасига олишини таъкидлади, – дейилади ҳужжатда. – Етакчилар минтақада хавфсизлик, савдо ва инвестиция, барча давлатлар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш зарурлигини қайд этгани, давлат бошқарувини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотларни маъқуллагани.

Томонлар, шунингдек, дипломатик ҳамжиҳатликка қўшимча равишда АҚШ билан савдони кенгайтириш, Америка хусусий сектори “бизнес-платформа”си ҳисобига инвестиция ҳажмини ошириш йўлларини кўриб чиқишган.

Шу муносабат билан АҚШ Давлат департаменти тизимига кирувчи Халқаро тарққиёт агентлиги октябрь ойида Марказий Осиё республикалари вазирлари даражасида минтақанинг инклюзив иқтисодий барқарорлиги ва ривожланишига қартилган “аниқ ҳаракатлар”ни муҳокама қилади, дея маълум қилди.

Байден учрашувда Марказий Осиёда фуқаролик жамиятларини қўллаб-қувватлаши, аёллар ва ногиронлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш давом эттирилиши тўғрисида ҳам гапириб ўтган.