АҚШ Президентининг миллий масалалар бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ва Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И бошчилигидаги делегацияларнинг 16-17 сентябрь кунлари Мальтада ўтган музокараси 12 соат давом этди. Бу ҳақда Вашингтон маъмуриятининг юқори даражадаги вакили маълум қилди.

“Икки кун давомида томонлар жами 12 соат атрофида музокара олиб боришган”. Сиёсатчи, шунингдек, яқин ойларда америкалик ва хитойлик вакиллар минтақадаги масалаларни муҳокама қилиш учун қатор учрашувлар ташкил этишини тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, “икки томон АҚШ ва ХХР муносабатларини барқарорлаштириш ўта зарур эканлигини тасдиқлаган”.

Вакил Вашингтоннинг Пекинга Тайвань оролидаги ҳаракат юзасидан хавотир билдирганини айтиб ўтди.

Аввалроқ Оқ уй Салливан ва Ван И Украина ва Тайвандаги вазият юзасидан гаплашгани ҳақида хабар берган эди.

Россия ТИВ маълумотига кўра, икки давлат ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарлари бугун, 18 сентябрда учрашув ўтказади.