“Apple” етказиб берувчиси “Foxconn” янги модел тақдим этиш арафасида дунёдаги энг йирик “iPhone” заводи учун қўшимча ишчи кучи ёллаш бўйича саъй-ҳаракатни кучайтирмоқда, дея хабар берди “BCC”.
“Foxconn” Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги заводида янги ишчилар камида 90 кун иш жойида қолса, 3000 юангача (424 доллар, 343 фунт стeрлинг) бонус олиши, дўсти ёки оила аъзосига муваффақиятли мурожаат қилган ходим ҳам мукофотга тавсия этилишини билдирди.
“iPhone-15” сентябрда тақдим этилиши кутилмоқда. Янги ишга ёлланган ходимлар компанияда бир ой қолса, 500 юань олади, дейилган машҳур “WeChat” хабар алмашиш иловасида. Бу тайванлик ишлаб чиқарувчининг “iPhone City” номли улкан заводидаги ишчилар учун имтиёзни яхшилаш йўлидаги сўнгги ҳаракат.
Нигина Сафарматова