1-июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Элликқалъа туманида қатор  мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга тоширилди.

Тумандаги «Амиробод»  овул фуқаролар йиғинида “Амиробод болалари”  давлат хусусий шерикчилик асосида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти 3 млрд имтиёзли кредит маблағига, 50 ўринли “Қурязов Асрорбек” оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Ихлос” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат хусусий шерикчилик асосида “Дилнура” 60 ўринли мактабгача таълим ташкилоти болажонларга байрам туҳфаси сифатида фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими С.Авезов сўзда чиқиб, болажонларни байрам билан табриклади. Уларнинг муносиб камол топиши учун яратилган имкониятлар ва мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида айтиб ўтди. Туманда болаларни мактабгача таълим тизимига қамров 79 фоизга етганини алоҳида таъкидлади.

Рамзий ленталар кесилгандан сўнг туман ҳокими ва кенг жамоатчилик вакиллари болажонларга яратилган шароитлар билан танишдилар.


Зафар ҚОЩНАЗАРОВ,

Қорақалпоқ давлат университети ахборот ҳизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишининг 1 – босқич талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги