Бортида 194 киши бўлган Жанубий Кореянинг Asiana Airlines компаниясига қарашли самолёт эшиги энди қўна бошлаганда очилиб кетгани, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмагани ҳақида ёзмоқда Рёнхап агентлиги, Тэгу аэропорти маъмурияти берган хабарга таяниб.

Агентликнинг қўшимча қилишича, полиция самолёт қўнаётганда унинг эшигини бузмоқчи бўлган 30 ёшли эркакни сўроқ қилиш учун қўлга олган. “Жума куни Бортида 194 киши бўлган Asiana Airlines самолёти эшиги Тэгу халқаро аэропортига энди қўнишни бошлаганда очилиб кетди. Хайрият, самолёт эсон-омон ерга қўнди”, – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳодиса натижасида тўққиз нафар йўловчининг нафас олиши қийинлашган. Уларнинг соғлиғи жойида экани, шунга қарамай, улар касалхонага олиб борилгани айтилган манбада. Аэропорт маъмуриятининг маълум қилишича, 194 йўловчининг бирортаси ҳам самолётдан тушиб кетмаган.