Сурия Президенти Башар Асад 19 май куни иш бошлаган Араб Давлатлари Лигаси саммитида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига келди. Суриянинг “al-Vatan” газетасининг хабар беришича, Асад Жиддада араб давлатлари раҳбарлари билан ҳам қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Асаднинг Араб Лигаси ишида иштирок этиши унинг ўн йилдан ортиқ изоляциядан сўнг жаҳон дипломатик майдонига қайтишини англатади, деб таъкидлайди “AFP” агентлиги.

2011 йил ноябрда Сурияда ҳукуматга қарши норозиликларнинг кескин бостирилиши ва мамлакатда қуролли можаролар туфайли Араб Лигаси Дамашқнинг Ташкилот ишидаги фаолиятини тўхтатди.

2012 йилда Саудия Арабистони Суриянинг қуролли мухолифати томонини олади ва Асад режими билан алоқаларини узади. Аксарият араб давлатлари ҳам худди шундай йўл тутишади.

Россия ва Эроннинг кўмагида Асад режимининг фуқаролар уруши давридаги ўзгаришлардан сўнг минтақа давлатларининг Сурияга нисбатан позицияларини қайта кўриб чиқишга олиб келди. Бу масалада минтақавий рақобатчилар – Эрон ва Саудия Арабистонининг яқинлашуви муҳим роль ўйнади. Шунингдек, Хитой дипломатиясининг саъй-ҳаракатлари ҳам эътироф этилади.

ЎзА