Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) одамларнинг мустақиллигини ва аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилиш учун инсониятни chatgpt каби сунъий интеллектлардан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақиради, дейилади ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда.
Ташкилотнинг аниқлик киритишича, ChatGPT, Bard, Bert ва бошқа кўплаб шунга ўхшаш тез тарқалаётган платформалар инсонлар мулоқотларини тушуниш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш қобилиятига эга.
Ташкилот ушбу муаммони қайта кўриб чиқиш зарурлигини ва соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасида кенг қўлланилишининг фойдасини аниқ фактлар билан далиллаш зарурлигини таъкидлаган.