Эдинбургда ҳайдовчисиз бошқариладиган автобуслар шаҳар йўналишига чиқарилди. Улар Шотландия пойтахти билан Файф округи орасида йўловчиларга хизмат кўрсатади, деб хабар тарқатди BBC News агентлиги.
Ушбу автобуслар ҳайдовчисиз бошқарилади дегани билан, ҳозирча уларда икки кишидан иборат экипаж бўлади. Уларнинг бири йўл ва автобусдаги қурилмаларга қараб боради, иккинчиси чипта сотади ва текширади ҳамда йўловчилар чиқиб тушишига кўмаклашади.
Компаниядагиларнинг айтишича, уларнинг бир қаватли автобуслари ҳафтасига 10 минг кишини манзилига етказа олади. Автобуслар борт компьютерига юклатилган дастур бўйича 21 километрлик масофага соатига 75 километр тезлик билан қатновни амалга оширади.
Мазкур йўналиш мамлакатда расман илк ҳайдовчисиз бошқариладиган автобус қатнови ҳисобланиб, ҳукумат томонидан молиялаштириб борилади.