Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро судининг 2022 йил 12 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ж.Ж.дан ундирувчи Н.Сейтованинг фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент нафақасини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Кегейли тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари давомида алимент нафақаси қарздор томонидан ойма-ой тўланиб келинганлигига қарамасдан, жорий йилнинг апрель ойида ота бюро бўлимига келиб, алимент эвазига ўзига тегишли 4 хонали уйни бериш истагини билдирган.

Шу сабабли, давлат ижрочилари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамдан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” ги қарори талабларига асосан, алиментчи ота уйини расмийлаштириб берди.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА