Туркияда ўтадиган тарихий аҳамиятга эга президентлик ва парламент сайловида 64 миллиондан зиёд фуқаро давлат келажаги учун овоз беради, деб хабар берди “Анадолу” агентлиги.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 8.00 да очилиб, 17.00 да ёпилади. Республикада ва хорижда жами 191 минг 884 сайлов қутиси ўрнатилган. Жараён тугагач, биринчи навбатда номзодлар учун берилган овозлар санаб чиқилади.
Президент сайловида уч номзод қатнашмоқда, ғалаба қозониш учун улардан бири 50 фоиздан кўп овоз тўплаши керак. Маҳаллий сиёсатчилар сайлов икки турда ўтказилишини тахмин қилишяпти. Фаразлар амалга ошса, кейинги босқич 28 май кун бўлиб ўтади. Президентлик учун кураш, асосан, амалдаги раҳбар Режеп Таййип Эрдоған ва мухолифат етакчиси Камол Қиличдорўғли ўртасида кечиши кутилмоқда.
«Alyans ATA» ўнг блоги номзоди Синан Оганнинг имконияти анча паст, дейилмоқда.
“Ватан” партияси вакили Муҳаррам Инже 11 май куни курашдан чекинганини маълум қилган.
Буюк Миллат Мажлиси сайловида парламентдаги ўринлар учун 36 партия вакиллари кураш олиб боради.

ЎзА