Бу ҳақда чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда БМТ бош котиби расмий вакилининг ўринбосари Фархан Ҳақ таъкидлаб ўтди. У Agence France-Presse (AFP) мухбири Арман Солден Украинанинг Бахмут туманида ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

“Албатта, биз журналистларга нисбатан ҳужум уюштирилганини, жумладан,  AFP  журналистининг ўлдирилишини кескин қоралаймиз.  ЮНЕСКО ҳам ушбу ҳужумни қоралаб баёнот берганини кўрдингиз, биз ЮНЕСКО берган баёнотга қўшиламиз,– деган Фархан Ҳақ.

Аввалроқ ЮНЕСКО бош директори Одре Азуле журналистнинг ўлдирилишини кескин қоралаб, фожиа сабабларини аниқлашга чақирган эди. Азуле шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқга амал қилиш, жумладан БМТ Хавфсизлик кенгашининг уруш кечаётган ҳудудларда журналистларни, ОАВ ходимларини ҳимоя қилиш бўйича қабул қилинган 2222 резолюциясига амал қилиш зарурлиги таъкидлаб ўтганди.