Анқара Хельсинки бўйича НАТОга аъзолик масаласида берилган ваъдани бажаришга тайёр. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған журналистларга фин ҳамкасби Саули Ниинистёнинг бўлажак ташрифи мавзусини изоҳлар экан, шундай баёнот берди.

“Анадолу” агентлиги давлат раҳбарининг “Биз миссияни бажаришга, берган ваъдамиз устидан чиқишга тайёрмиз” сўзларини иқтибос қилиб келтирган.

“Финландиянинг НАТОга аризаси кўриб чиқилиши қабул қилинган тартибга мувофиқ давом этади. Жума кунги музокара чоғида Ниинистёга ваъдамиз бажарилиши ҳақида гапираман”, дея қўшимча қилди Эрдоған.

Аввалроқ Туркия етакчиси матбуот хизмати Финландия Президентининг Анқарага ташрифи 16-17 март кунларига белгилангани ҳақида хабар берган эди.

Музокарада, шунингдек, минтақавий ва глобал жараён, икки томонлама муносабат ҳам муҳокама қилиниши айтилган.

ЎзА