Жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши тезлашмоқда. Масалан, Brent маркали қора олтиннинг бир баррели 1,6 фоиз йўқотган ва ўтган йилнинг 12 декабридан буён илк бор 76 доллардан ҳам пастлаган. WTI маркаси нархи эса 2021 йил 21 декабрдан буён илк бор 70 долларгача тушди.
Савдо маълумотларида келтирилишича, чоршанба куни Халқаро энергетика агентлиги ҳар ойги маърузасини эълон қилган. Унда ОПЕК+ мамлакатлари февраль ойида кунлик нефть қазиб олиш кўрсаткичини 160 минг баррелгача оширгани айтилади.
Бундан ташқари, агентликнинг прогнозига кўра, жорий йилда дунё бўйича қазиб олинадиган нефтнинг кунлик кўрсаткичи 101,6 миллион баррелни ташкил этиши мумкин.