Хитой пандемия даврини муваффақиятли енгиб чиқди, Европа ва бутун дунё билан алоқаларни ҳар томонлама тиклашга тайёр. Бу ҳақда Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси ташқи ишлар комиссияси раҳбари Ван И Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жозеп Боррель билан учрашув чоғида баёнот берган.

Ван И таъкидлаганидек, томонлар Хитой ва ЕИ раҳбарлари ўртасидаги янги учрашувларга фаол тайёргарлик кўришлари, пандемиядан олдинги даражадаги ҳамкорликни имкон қадар тезроқ тиклаш учун юқори мулоқот механизмидан фойдаланиш таклифини илгари сурди.

ХХР ТИВ хабарида томонлар Украина атрофидаги вазиятни ҳам кўриб чиқишган. Ван И “Хитой томони тинчлик музокаралари ўтказишга кўмаклашиш тарафдори эканини” таъкидлаган.

ЎзА