WAM ахборот агентлиги хабарига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари Шаржа амири Жавоҳир бин Муҳаммад ал-Қосимийнинг рафиқаси чақириғи билан шаҳар телевидениесида Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонларига ёрдам йиғиш мақсадида уч соатлик акция ташкил этилди. Телемарафон орқали 15 649 140 дирҳам, яъни 4 миллион 200 минг доллар хайрия тўпланди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, БАА ҳукумати машъум табиий офатдан жабр кўрган Сурия ва Туркия халқига 91 самолёт юк – жами 2549 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди.

Мамлакат Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён аввалроқ Туркияга 50 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилишини айтган эди.

ЎзА