ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси спортнинг якка кураш турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактабида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ва спорт ходими, эркин кураш, миллий кураш ва дзюдо бўйича спорт устаси Жақсимурат Мамбетов таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб эркаклар ўртасида эркин кураш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон эркин кураш Федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 100 га яқин спортчи 10 вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Мусобақа якунига кўра, Эркинбой Абдувоитов, Жасур Палимбетов, Алпомиш Қидирниёзов, Султонбек Жумабоев, Султонбек Элмуротов, Арслон Жумабоев, Арслон Хўжаназаров, Воҳиджон Йўлдошев, Ажиниёз Сапарниёзов, Динмуҳаммад Нурмуҳаммедов ўз вазн тоифасида ғолиб бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА