Бугун Ўзбекистон табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили Матильда Димовска билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида лойиҳа бош режасини ишлаб чиқиш ва мамлакатимизда фаолият юритаётган дипломатик миссия раҳбарлари таклифига биноан, келаётган баҳор мавсумида дарахт экиш тадбирларини ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, иқлим, атроф-муҳит, биологик хилма-хиллик каби “яшил” макон масалаларига бағишланган грант лойиҳаларнинг қисқачм тақдимоти ўтказилди.


ЎзА