Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида жорий йилнинг 28 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, тошқинлар ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган эди.

Ушбу йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти прокурори Бахтиёр Ахмедов, вилоят ИИБ бошлиғи Азат Тасбаев, Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низамов ҳамроҳлигида 3-сектор ҳудудида жойлашган «Қўрғонча» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси қирғоғини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Айни пайтда туманда сел келиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар ўрганилиб, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳодисаларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

 

А.Бўриев,  

ЎзА