“Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда”

Жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий миллат тараққиёти ва истиқболи, Туркистоннинг келажаги ҳақида ўйлар экан, халқни жаҳолат ва нодонлик, эрксизлик ва қашшоқлик ботқоғидан қутқариб олишнинг бирдан-бир йўли илм-маърифатли бўлишдир, деган хулосага келган эди.

Дарҳақиқат, қайси ерда илму-маърифат кучли бўлса, ўша ер бахт маскани ҳисобланади.

Бугун Янги Ўзбекистон ҳаётининг барча соҳалари чуқур ислоҳотлар майдонига айланган десак, муболаға бўлмас. Бу жараёнда ижтимоий соҳанинг асоси ҳисобланган таълим тизимидаги ўзгаришлар ҳақида, ёшларимизнинг бугунги эришаётган ютуқлари ҳақида тўлқинланиб сўзламасликнинг иложи йўқ.

Aйниқса мамлакатимизда 2023 йилнинг «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилиниши эса ёшларимизга бўлган янада эътиборни, уларга бўлган ишончни оширади.

Бугун сизга ҳикоя қилмоқчи бўлган қаҳрамонимиз ҳам ўзининг билими, тиришқоқлиги ва янгиликка интилувчанлиги билан тенгдошларига ибрат бўлиб келмоқда.

Танишинг: 56-Халқаро Менделеев олимпиадаси кумуш медали совриндори ва бугунги кунда Янги Ўзбекистон университетида таҳсил олиб келаётган Мафтуна Бадалова.

Кўрсатувнинг тўлиқ қисмини ЎзАнинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

 

Ўткир Алимов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА