Пойтахтимизда «Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси тарихи музейини шакллантиришга оид долзарб масалалар» мавзусида республика илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция ишида Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази,  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита мутасаддилари,  тарихчи, археолог, шарқшунос, музейшунос олимлар, соҳа мутахассислари, тадқиқотчилар иштирок этди.

Конференция қатнашчилари Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги музей концепциясини такомиллаштириш, унинг олдига қўйилган вазифаларни изчил ва сифатли бажариш мавзуларини муҳокама қилди.

Соҳа олимлари Ислом цивилизацияси маркази илмий-тарихий концепциясини маъқуллади.

Айни пайтда ўзбек маърифатпарварлари – жадидлар, вақф, тариқатлар, исломдан олдинги давр мавзуларига кўпроқ аҳамият бериш зарурлигини таъкидладилар.

Билдирилган таклифлар асосида тавсиялар ишлаб чиқилади.

 

ЎзА