Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон ТИВ раҳбари элчини ой тақвимига кўра Янги йил (“Sollal”) билан қутлади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон – Жанубий Корея муносабати мисли кўрилмаган даражада алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилгани қайд этилди.

2023 йил икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Турли даражадаги бўлажак тадбирлар жадвали муҳокама қилинди.

Б.Худойбердиев, ЎзА