Марказий Осиё давлатларининг БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасидаги минтақавий ҳамкорлик мавзусида юқори даражадаги халқаро конференцияда Европа Иттифоқи, Марказий ва Жанубий Осиё, Хитой, Россия, АҚШ, Яқин Шарқ ва бошқа мамлакатлар таҳлил марказлари 600 дан ортиқ юқори мартабали расмийлари, етакчи экспертлари, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этаётган конференцияда нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби ўринбосари – Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронков БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси бошқа ҳудудларни ҳам шундай қадам ташлашга илҳомлантирган илк минтақавий ҳужжатлигини таъкидлади.

– Марказий Осиё давлатлари қўшни давлатларга террорчилик таҳдиди тарқалишининг олдини олишда катта масъулиятни ўз зиммасига олган, – деди Владимир Воронков. – Биз терроризмнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатимизни икки ҳисса оширишимиз керак. Зеро, Марказий Осиё бу соҳада янги таҳдидларга дуч келмоқда. Шу нуқтаи назардан терроризмнинг олдини олишга қаратилган сармоялар анча самаралидир, чунки улар терроризмга олиб келувчи қулай шарт-шароитларни бартараф этиш ва террорчиларнинг радикаллаштириш ҳамда сафларига янги аъзоларни жалб қилиш ҳаракатларига чек қўйишни ўз ичига олади.

Шунингдек, бугунги Тошкент конференцияси Глобал аксилтеррор стратегиясини мутаносиб равишда амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиши ҳам эътироф этилди.

Улуғбек Маҳмирзаев,
Аълохон Абдуллаев, (сурат) ЎзА