МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев Ўзбекистонда сайлов очиқ-ошкоралик тамойиллари асосида ўтгани, кузатувчилар ҳеч қандай тўсиққа дуч келмаганини маълум қилди.

“Сергей Лебедев ўзи раҳбарлик қилаётган МДҲ кузатувчилари якшанба куни Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Президент сайловида ҳеч бир қонунбузарликни кузатмаганини маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

«Умуман олганда, ижобий фикрдамиз, барчаси яхши ўтмоқда. Сайловчилар иштироки ҳам юқори даражада. Ҳозирча бирорта қонунбузарликни учратмадик. Биз маҳаллий кузатувчилардан ҳам шикоятлар бўлдими, деб сўрадик, улар йўқ деб жавоб беришди», – дейди С.Лебедев.

Эксперт ушбу тенденция кун охиригача сақланиб қолишига умид билдириб, бу овоз бериш жараёни муносиб ўтишига кафолат бўлишини таъкидлаган.

“Шахсий тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, қандайдир техник камчиликлар бўлиши мумкин, лекин биз ҳозир кўриб турган овоз бериш жараёни бундай техник камчиликлар жуда оз бўлишидан далолат бермоқда. Умид қиламизки, улар сайлов якунларига таъсир қилмайди», – деган МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари.

«Чин дилдан айтишим мумкинки, сайловлар очиқ ўтмоқда. Кузатувчиларимиз ўз ишини ҳеч бир тўсиқсиз адо этмоқда, аксинча уларга ҳар жойда ёрдам кўрсатилмоқда, қўллаб-қувватланмоқда. Сайлов жараёни билан банд бўлган барча тузилмаларнинг хоналари кузатувчилар учун очиқ бўлди», – дейди Лебедев.

Шунингдек, у сайловнинг демократик тамойиллар асосида ўтаётганига шубҳа йўқлиги, чунки унда бешта номзод иштирок этаётгани, улар яхши дастурларни илгари сурганини ҳам айиб ўтган.

 

Саидмурод Раҳимов, ЎзА