Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашиш учун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига келди.

Айни пайтда Давлатобод тумани Юксалиш маҳалласида номзоднинг вилоят сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувда номзоднинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили, вилоят Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов  модераторлик қилмоқда.

Жорий йил 24 октябрда мамлакатимиз тақдири ва келажаги учун ўта муҳим аҳамият касб этадиган ижтимоий-сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ушбу тадбирга Наманган вилоятида ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Ишончли вакил кейинги йилларда вилоятда амалга оширилган бунёдкорлик ишларига қисқача тўхталди. Шундан сўнг сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга берилди.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилмоқда.

 

ЎзА