Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2021-2022 ўқув йили учун тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, мусиқа таълими, жисмоний маданият (шу жумладан, хотин-қизлар спорти) бакалавр таълим йўналишларининг кундизги ва сиртқи гуруҳлари учун ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жадвали тасдиқланди.

 

Касбий (ижодий) имтиҳонлар 2021 йилнинг 31 июль кунидан 6 август кунигача қуйидаги жойларда ўтказилади:

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (қаламтасвир) – Нукус шаҳри, П.Сейитов кўчаси рақамсиз уй, Жисмоний маданият факультети спорт зали (аввалги Қишлоқ хўжалиги коллежи);

Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (чизмачилик) – Нукус шаҳри, П.Сейитов кўчаси рақамсиз уй, Нукус ДПИ бош биноси (аввалги Гидро коллежи);

Мусиқа таълими – Нукус шаҳри, П.Сейитов кўчаси рақамсиз уй, Нукус ДПИ бош биносидаги кичик мажлислар зали (аввалги Гидро коллежи);

Жисмоний маданият – Нукус шаҳри, П.Сейитов кўчаси рақамсиз уй, аввалги Педагогика коллежи спорт майдончаси.

 

Касбий (ижодий) имтиҳонлар санаси ва вақти тўғрисида қуйидаги жадвалдан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Юклаб олиш

 

Нукус ДПИ матбуот хизмати.