Маълумотларга кўра, ҳозиргача Тошкент вилоятига 206 минг 300 доза коронавирус вакцинаси олиб келинган. Умумий эмланганлар сони 80 минг 32 нафарни ташкил этмоқда. Хусусан, 20 май куни 402 нафар фуқаро эмланди.

Жорий йилнинг 20 май ҳолатига вилоятда коронавирус касаллигига чалинганлар 47 нафар бўлиб, мавсум бошидан буён бу кўрсаткич 18 минг 401 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 17 минг 594 нафари соғайган.

Ҳозир вилоят бўйича жами 656 нафар киши даволанмоқда. Улардан 247 нафари Зангиота тумани ҳудудида жойлашган 1 ва 2-сонли кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасида, 409 нафари уй шароитида даволанмоқда. Шунингдек, 211 та тез тиббий ёрдам бригадалари аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда. 56 та мобил гуруҳлар томонидан куни кеча 121 нафар беморга тиббий хизмат кўрсатилган бўлса, Сall марказларга 20 май куни 26 нафар бемор мурожаат қилган.

Вилоятда 970 та шифо, 191 та реанимацион ўринлар мавжуд. Шаҳар ва туманларда ташкил этилган 348 та эмлаш пунктларидан 163 таси барқарор ишламоқда. Марказдан ва аҳоли яшаш пунктларидан узоқда жойлашган ҳудудлардаги эмлаш пунктларига 53 та автотранспорт воситалари бириктирилган.

Вилоят бўйича 331 та шифокор, 623 нафар вакцинаторлар ва уларнинг дубльёрлари, 597 нафар регистраторлар бириктирилган. 60 та ҳаракатдаги бригада ташкил этилди.

 

А.Мусаев, ЎзА