Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда охирги етти йилда олий таълим қамрови 5 баробар, яъни 9 фоиздан 42 фоизга ошгани билан ёшларнинг муҳандислик-техникага қизиқиши жуда пастлиги қайд этилди. 2023 йил сўровномасида атиги 8 фоиз мактаб битирувчиси шу соҳани танлаган.

Кўпгина профессор-ўқитувчилар амалиётдан узилиб қолган. Муҳандислик бўйича 9 минг 600 нафар профессор-ўқитувчининг 40 фоизи сўнгги 5 йилда малака оширмаган. 

Айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан икки карра кўп. Баъзи университетлар илмий лабораторияларидаги ускунанинг 50 фоизи эскирган, қўшимча лаборатория ва замонавий жиҳозларга эҳтиёж мавжуд.

ЎзА