Нукусда 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Касаба уюшмалар ташкилоти томонидан бир гуруҳ фидоий ўрта бўғин тиббиёт ходимларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Оролбўйи ҳудудида фаолият кўрсатаётган даволаш профилактика муассасаларида жами 16 мингга яқин ўрта бўғиндаги тиббиёт ходимлари самарали меҳнат қилмоқда.

Шифокор назоратида бўлган беморнинг оёққа туриб кетишида ҳамширанинг ширин сўзлиги, ўз ишининг устаси бўлиши билан бир қаторда ишига масъулияти жуда аҳамиятли.

Ўтган йил халқимиз бошига келган оғир синов даврида шифокорлар билан бир қаторда ҳамшираларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида кўплаб юртдошларимизнинг саломатлиги тикланди ва қийин вазиятлар бартараф этилди.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА