Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетҳи жисмоний маданият факультетига танишлари орқали 5000 АҚШ доллари эвазига ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарларнинг жинояти фош бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж., Ж.Х. ва Д.Х. олдиндан тил бириктириб, фуқаро Д.А.ни ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари қийматида 3000 АҚШ доллари ва 20 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.Ж., Ж.Х. ва Д.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА