Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари олимлар, техник йўналишдаги олийгоҳ кафедра мудирлари, ўқув ва илмий марказлар раҳбарлари билан мулоқот қилди. Мулоқот чоғида билдирилган фикр ва таклифларни чуқур ўрганиб, амалиётга жорий этиш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди. 

– Бугунги кўтарилган масалалар, берилган таклифлар эртанги кунимиз учун, иқтисодиётимиз учун жуда муҳим, – деди давлатимиз раҳбари йиғилиш якунида.

Иқтисодиётимиз жадал ўсишини таъминлашда бизга юқори малакали муҳандис-технологлар сув билан ҳаводек зарур экани таъкидланди. Ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари, ректор ва профессор-ўқитувчи масъулиятни чуқур ҳис қилиб, қаттиқ ишласа, изланса, бу вазифани албатта уддалашига ишонч билдирилди.

Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

ЎзА