Саудия Арабистони COVID-19 касаллигининг тарқалишини олдини олиш мақсадида “махсус шароитларда” ҳаж зиёратини амалга оширади, деб хабар берди Ҳаж ва умра вазирлигининг вакили.

Al Arabiya News сайтининг маълум қилишича, Қиролликнинг соғлиқни сақлаш  органлари умумий хавфсизликни таъминлаш учун  барча чора-тадбирларни амалга оширишмоқда.

Ўтган йили Қироллик фақат мамлакатда истиқомат қиладиган ва маълум мезонларга жавоб берадиган чекланган сонли фуқароларига  исломнинг бешта арконидан бири бўлган ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат берган эди.

Ҳаж ва умра вазирининг сўзларига кўра, зиёратдан жой эгаллашга муваффақ бўлганлар  инсон аралашувисиз, автоматик тизим орқали танланган.

Зиёратга борадиганлар гуруҳи  Маккага келишдан 7 кун олдин уйда ўзларини яккалашлари керак бўлган. Шундан сўнг зиёратчилар белгиланган меҳмонхонада  карантинда ўтиришган.

Ниқоб  тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш каби хавфсизлик қоидаларига амал қилинишини таъминлаш мақсадида ҳар 50 нафар ҳожилар гуруҳига соғлиқни сақлаш  хизмати  раҳбари ҳамроҳлик қилган.