Бу “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳасида келтирилди.
Мазкур тизим 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб амалиётга татбиқ этила бошланади. Бунга Адлия, Ахборот технологиялари вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул этиб белгиланди.
Ушбу лойиҳа орқали маҳаллий давлат ҳокимияти идораларининг қарорларини ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш, электрон тизимидан фойдаланиш, уни юритиш ва унда жамоатчилик иштирокини таъминлаш ишлари амалга оширилади.
Шу билан бирга электрон тизим орқали қабул қилинмаган ҳужжатларни амалга киритганлик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда тизим орқали қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳодимлари мазкур тизимда ишлаш бўйича билим ва кўникмага эга бўлиши учун ўқитилади.