Президент мурожаати мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеадир.
Бунда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган режа, мақсад ва вазифалар эълон қилинади. Йил якунлари сарҳисоб қилиниб, келгусидаги барча соҳаларда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар белгиланади.
Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаати якунланди.
Унда Давлат дастури доирасида бажарилган ишлар, режалар, галдаги устувор вазифалар хусусида маълумот берилди.
Мурожаатноманинг тўлиқ шакли тез орада uza.uz сайтида эълон қилинади.