Тўрткўл тумани Пахтачи овулида тадбиркор Серикбой Рахметов ташаббуси билан ташкил этилган гидропоника усулидаги замонавий иссиқхона 2 гектарга қурилган. Иссиқхонага Эрон давлатидан келтирилган илғор технологиялар ўрнатилган.
– Фаолиятимиз асосан ички ва ташқи бозорга помидор етиштиришга йўналтирилган, – дейди тадбиркор С. Рахметов. – Маҳаллий бозордан ортган маҳсулотни Россия ва Қозоғистонга экспорт қиляпмиз.
Тобида парваришланган помидор кўчатлари айни пайтда ҳосил тўплашни бошлаган. Омилкорлар 15-20 кунларда помидорни йиғишга киришади. Улар мавсум давомида 400 тоннадан ортиқ ҳосил олишни кўзлаган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА