Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида “NBU CUP” кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада вазирликлар, идоралар, йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари, профессионал ва ҳаваскор спортчилар иштирок этди.
Мусобақа иштирокчилари Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган теннис спорт тури бўйича ўзаро рақобатлашди. Мазкур турнирда 32 нафар иштирокчи ўзаро жуфтлик ҳосил қилган ҳолда ғолиблик учун куч синашди.
“Ўзмиллийбанк” кубоги учун ўтган мусобақада Фурқат Каримов ва Ёрқин Зоиров тандеми бош совринни қўлга киритди. Шунингдек, Валерий Тян ва Владислав Шегай жуфтлиги иккинчи, Муҳсин Ашуров ва Артур Маурэр дуети эса учинчи ўринни эгаллади.
Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, Алмурад МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА