​Валютафуруш қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлими томонидан фуқаро Ф.Г.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда анча миқдордаги чет эл валюталарини ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди.

Жумладан, фуқаро Ж.А. Тўрткўл тумани, «Шўрахон» овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ошхонада ариза муаллифи фуқаро Ф.Г.га ҳар бир Россия рублини 145 сўмдан ҳисоблаб, 172400 Россия рублини жами
24998000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ушланди. Тадбир натижасида фуқаро Ж.А.дан жами 172400 Россия рубли ашёвий далил тариқасида олинди.Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жорий йил 8 сентябрь ҳолатига 1 Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати 136 сўм 28 тийин қилиб белгиланган бўлиб, ушбу фуқаронинг сотган 172400 Россия рубли 23494672 сўмни ташкил қилади.Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА