Коронавирусга қарши 300 хилдаги вакцина синовдан ўтказилмоқда - Отабеков

Вакцина ҳақида жуда кўп гапларни эшитяпмиз: Россияда вакцина, Хитойдаги 2 йилга етадиган вакцина. Улар ҳақида маълумот берсангиз? Ушбу саволга Санитария – эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков жавоб берди.
«Бугунги кунда бутун дунёнинг турли мамлакатларида олимлар томонидан пандемияни келиб чиқишига сабаб бўлган коронавирус инфекциясига қарши 300 хилдаги вакцина синовдан ўтказилмоқда ва бу борадаги изланишлар яқин кунларда охирига етади.
Вакциналарни синашни клиникагача бўлган фазаси бугунги кунда тугалланган бўлиб, энди уларни синашни клиник фазасига ўтилган.
Ўз навбатида клиник фазаларнинг ўзи 3 та фазадан иборат бўлиб, биринчи фазада бир нечта одамда, иккинчи фазада ҳар хил ёшдаги гуруҳларда, яъни болалар, катталар ва ёши катта одaмларда ўтказилади. Ва ниҳоят учинчи фазада мингдан ортиқ одамлар синовдан ўтказилади.
Вакциналарни тезлик билан синовдан ўтказишнинг ўзи 6 ой вақтни олади. Шу вақт давомида иммунизация қилинган одамларда вакцинанинг самарадорлиги ва ножўя таъсирлари ўрганилади», дейди Отабеков.

 

ЎзА