Ўсмир ва ёшлар терма жамоаларимиз Осиё чемпионатларига жиддий тайёргарлик кўришяпти

17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамизнинг Бахрайнда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этишидан хабарингиз бор. Келаси йили Перу мамлакатида ташкил этиладиган Жаҳон чемпионатига йўлланма берувчи мазкур қитъа чемпионатига йил бошидан тайёргарликка жиддий киришган футболчиларимиз пандемия сабаб бир мунча муддат «дам» олишга мажбур бўлишди. 

Мамлакатимизда футбол машғулотларига рухсат берилгач, терма жамоаларимиз ҳам ўз йиғинларини бошлашди. Айни пайтда ҳам ўсмирлар ва ҳам ёшлар терма жамоамиз ўқув-машғулотларини олиб боришяпти.

Ўсмирлар терма жамоамизнинг 15 июнга қадар белгиланган йиғинига бош мураббий Олимжон Шокиров қуйидаги номзодларни жалб этди:

Дарвозабонлар:

Асрор Кенжаев «Спартак» (Тошкент)
Бекнур Пармонов «Насаф»
Ҳусан Маҳмудов «Пахтакор»

Ҳимоячилар:

Вазген Погосян «Пахтакор»
Асен Ваниев «Пахтакор»
Миркомил Абдураззоқов «Пахтакор»
Кирил Тодоров «Пахтакор»
Мақсуд Аллохўжаев «Оқтепа»
Суннат Поёнов «Пахтакор»
Александр Зеватдинов «Бунёдкор»
Тоҳир Тўхтасинов «Бунёдкор»

Ярим ҳимоячилар:

Абдуқодир Ҳусанов «Бунёдкор»
Асад Қаҳҳоржонов «Бунёдкор»
Нодир Абдураззоқов ЧКОР (Чирчиқ)
Диёр Иномов «Спартак» (Тошкент)
Муҳриддин Пазилдинов «Пахтакор»
Муҳаммадали Усмонов «Пахтакор»
Алишер Ҳайруллаев «Насаф»
Риан Исломов «Пахтакор»
Асад Беглархонов «Пахтакор»
Муҳаммадали Ўринбоев «Пахтакор»
Пўлат Жумахонов «Пахтакор»

Ҳужумчилар:

Сардор Хожибоев «Пахтакор»
Шаҳзод Акромов «Насаф»
Рустам Турдимуродов «Пахтакор»

Шу пайтга қадар Ўзбекистон U-16 терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келган мутахассислар – Сергей Aрсланов (катта мураббий), Тимур Ғаниев (дарвозабонлар мураббийи) ҳамда Жамшид Умаров (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) Олим Шокировга ёрдам беришади. Шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийлар штабида тажрибали мутахассислар – Ислом Aҳмедов ва Дилшод Нуралиев маслаҳатчи мураббий сифатида ўз тавсияларини бериб боришади.

U-16 Осиё чемпионати қуръа ташлаш маросими 18 июнь куни бўлиб ўтади. Олим Шокиров мураббийлиги остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қуръа ташлаш жараёнида Хитой, Қатар ва БAA вакиллари билан бир саватдан жой олади. Бошқа гуруҳлардаги вазият эса қуйидагича:

1-саватча: Баҳрайн, Япония, Тожикистон, Жанубий Корея
2-саватча: Aвстралия, Шимолий Корея, Индонезия, Уммон
3-саватча: Ҳиндистон, Эрон, Яман, Саудия Aрабистони
4-саватча: Хитой, Ўзбекистон, Қатар, БAA

Хабарингиз бор, ушбу мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган жамоалар 2021 йил Перуда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

 

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА