«Ўзбекистон киноарбоблари» ижодий уюшмаси муаммолари

«Ўзбекистон киноарбоблари» ижодий уюшмаси «Киночилар уйи» биносида фаолият юритиб келган. 2017 йил уюшма «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси биносига кўчиб ўтди. Бугунга келиб эса киноарбоблар уюшмаси янги жойдан ҳам ҳайдалганини айтмоқда.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар студияси» давлат унитар корхонаси раҳбарияти ва ўз ўрнида «Ўзбекистон киноарбоблари» ижодий уюшмаси вакилларига мурожаат қилди.

Мазкур масала юзасидан билдирилган фикрлар Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги нуқтаи назарини билдирмайди. Агентлик мазкур иш бўйича фикр билдирувчи тарафлар учун очиқ.

 

ЎзА