Олтин ва кумуш эсдалик тангаларининг нархи пасайди

Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг жорий йил 10 июндан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи — 17 800 000 сўмга тушган, ўтган ҳафтаги нарх 18 100 000 сўм эди.
1 та кумуш танга нархи эса — 357 000 сўмга бўлди. Ўтган ҳафтадаги нарх 370 000 сўмни ташкил этган эди.
Маълумот учун: эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.

 

ЎзА