ОНЛАЙН: Мактаб битирувчиларининг ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжати Халқ таълими вазирлигидан олинади

Жорий йил мактаб битирувчиларининг ўрта маълумот тўғрисидаги ҳужжати Халқ таълими вазирлигидан олиниши маълум қилинди.
Абитуриент фақат паспорти билан борса кифоя. Исталган жойдан ҳужжат топшириш мумкин.
Олдинги йилларда битирганлар паспорт, 16 ёшга тўлмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси тақдим этилади. Имтиёзга эга бўлган абитуриентнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат электрон кўринишда топширилади.
Абитуриентларга нега 3 соат берилаяпти?
Дастлаб уларни руҳлантириш ва хатоликларга йўл қўймаслиги учун қисқа роликлар қўйиб берилади. Биринчи имтиҳон эрталаб 8:00 да бошланади. Павильонда нечта гуруҳ бўлса ҳар бирига битта кузатув камераси бириктирилади. Жараён телеканаллар ва интернетга узатилади. Ярим соат аввал павильонга кириш тўхтатилади. Уларга ниқоб ва қўлқоп берилади.

 

Ёқуб МEЛИБОЕВ (сурат), ЎзА