Нукусда автотранспортларда стикерсиз ҳаракатланишга рухсат берилди

Нукус шаҳри «сариқ» ҳудудга ўтказилганлиги боис Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 14 майдаги 23-сонли баёнига асос Нукус шаҳрида 1 июндан эътиборан соат 06.00 дан – 22.00 га қадар вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилди.

Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг мажлис баёни қабул қилинди.

Автотранспорт воситалари салонидаги фуқароларнинг сони автотранспорт бошқарувчиси билан бирга 4 нафардан ошмаслиги қатъий белгиланган.

Шунингдек, барча ҳудудларда уларнинг категориясига қарамасдан амалдаги белгилаб қўйилган талаблар сақланиб қолади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қорақалпоғистон Республикасида Тахтакўпир ва Қўнғирот туманлари қизил, Нукус шаҳри сариқ, бошқа туманлар яшил ҳудуд сифатида белгаланган.

 

Е.Қаноатов, ЎзА