Арманистонлик мулозим терговдан яшириняптими?

Арманистон футбол федерациясининг собиқ раҳбари Рубен Айрапетянга нисбатан мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан қидирув эълон қилинди. Терговчилар уни ҳибсга олишни талаб этишмоқда.
Маълум қилинишича, Айрапетян жорий йил март ойидан буён Ватанида эмас, чет элда даволаняпти.
Собиқ амалдор ўтган йилнинг декабрь ойида спорт мактабларини таъмирлаш учун ажратилган маблағларни ўзлаштирганликда гумонланган.
21 май куни Арманистон Тергов қўмитаси Рубен Айрапетянга қарши иш қўзғатилганини эълон қилди. У ўз ўғли билан бирга ташкилотни ўзбошимчалик билан бошқаришда, шунингдек инсон эркини ноқонуний чеклашда айбланяпти.

 

ЎзА