ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: Ижара шартномасини масофадан туриб тузса бўладими?

Наргиза Эркинова, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бош инспектори:
 
– Ижара шартномасини интернет орқали масофадан туриб расмийлаштириш мумкин. Бунинг учун ижарага берувчининг электрон рақамли имзоси орқали my.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетга кирилади. “Ижара шартномасини ҳисобга қўйиш” хизматини танлаб, ундан ижара шартномасининг намунавий шакли қоғозга чоп этилади.
 
Шартноманинг тегишли бандлари тўлдирилиб, ижарага берувчи ва олувчи шахслар ўртасида имзоланади. Хизмат туридаги сўровномада “Тасдиқлаш” тугмаси босилади ва кўрсатилган телефон рақамига СМС тарзда келган кодни киритиб, тегишли бандлар тўлдирилади. Сўнг имзоланган ижара шартномаси нусхасини бириктирган ҳолда “Жўнатиш” тугмаси босилади. Шунда экранда ижара шартномаси ҳисобга қўйилгани ҳақидаги билдиришнома кўринади.

 

ЎзА