Туркия сайёҳларни чорламоқда

Туркия 70 та мамлакат билан пандемия даврида мамлакатдаги соғлиқни сақлаш инфратузулмаси ҳақида батафсил маълумот бериш учун “телефон дипломатияси” тартибида маслаҳатлашувларни бошлаган, деб ёзади Hurriyet Daily News газетаси.
Туризм вазири Меҳмет Нури Эрсойнинг таъкидлашича, мамлакат саёҳат қилиш учун энг хавфсиз жойдир. Вазирлик авиакомпанияларда, аэропортларда ва бошқа транспорт воситаларида, шунингдек, турар жойларда, меҳмонхоналарда, кафе ва ресторанларда юқори даражадаги гигиена стандартлари талабларига амал қилишни таъминлаш учун “Соғлом туризм сертификация”си лойиҳасини ишга туширган.
“Туркия нафақат ўз фуқароларининг, балки меҳмонларнинг соғлиғи, уларнинг хотиржам дам олишлари учун барча жараёнларга масъулият билан ёндашади“, деди Эрсой.
Вазирнинг қўшимча қилишича, йўловчилар ҳамда транспорт компания ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилган чоралар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилади.

 

ЎзА