Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатида пешқадамга айланди

Икки легионер футболчимиз – Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров Беларусь чемпионати 10-турида “Энергетик-БГУ” сафида майдонга асосий таркибда тушди.
“Ислочь” клубига қарши ўтган ўйиннинг 13-дақиқасида Жасур Яхшибоев 11 метрлик масофадан белгиланган жаримани аниқ амалга оширди. Шу билан ҳамюртимиз чемпионатдаги голлари сонини 7 тага етказиб, тўпурарлар баҳсида якка пешқадамга айланди.
Сафарда ўйин ўтказишига қарамасдан «Энергетик-БГУ” жамоаси рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Афсуски, тажрибали футболчимиз ўйиннинг 59-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва 31 май куни чемпионат доирасида «Витебск» клубига қарши ўтадиган баҳсда майдонга тушмайдиган бўлди.

 

ЎзА